16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Анонслар
19 Мар  2019 4370

Bank talks ва “стартап-ташаббуслар”: жорий йилнинг апрель ойида “BankExpo-2019” кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада республикамизда фаолият юритаётган етакчи тижорат ва давлат банклари, суғурта, лизинг, инвестиция ва IT-компаниялар иштирок этади.

2019 йил 18 март, Тошкент ш. - Ҳар йили ўтказиладиган кенг кўламли “BankExpo-2019” кўргазмаси жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. BankExpo - бу банк сектори, унинг тўғридан-тўғри фойдаланувчилари, молиявий институтлар ва давлат ўртасидаги мулоқот платформасидир.

“BankExpo-2019” кўргазмаси ОАВ вакиллари учун расмий матбуот анжуманидан бошланади. Шунингдек, кўргазма ташкилотчилари, иқтисодиёт ва молия соҳалари мутахассислар ҳамда давлат муассасаларининг бошқа вакиллари иштирокидаги панелли муҳокамалар ҳам бўлиб ўтиши кутилмокда.

“BankExpo-2019” кўргазмаси банк-молия соҳаси ва ишбилармонлик сектори вакилларининг самарали ҳамкорлик қилишларии учун хизмат қилади. Кўргазма доирасида соҳа тадбирлари маҳаллий ва хорижий ҳамкасблар орасида тажриба алмашиш имконини яратиб беради ва қатор самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ушбу ечимлар, ўз навбатида, харажатларни қисқартириш ва бизнес самарадорлигини ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётининг ижтимоий ривожланишига ёрдам беришга қодир. Хорижий компаниялар иштироки орқали маҳаллий ишбилармонлар ҳамжамияти банк-молия секторида кейсларнинг илғор тажрибаси ва амалий ечимлари, хизматларни автоматлаштириш воситалари ва замонавий банк ускуналари билан танишадилар” - дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси Бахтиёр Султонович Ҳамидов.

Тадбирлар доирасига кўргазма экспонентларидан ташқари банк-молия сектори мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш майдончаси бўлмиш “Bank Talks” муҳокамалари, шунингдек инвестицияларни жалб этиш ёки бизнес ҳамкорликни ривожлантириш учун хусусий лойиҳалар тақдимотини ўз ичига олган “Стартап-ташаббуслар” ҳам киради.

Ўхшаш анонслар

Форум иштирокчилари диққат марказида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси объектларини визуал ўрганиш туради. 1979 йилда асос солинган Китоб қўриқхонаси Ўзбекистоннинг табиат муҳофазасидаги ноёб зоналаридан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Sanofi компанияси кўмагида «Қалбакилаштирилган ва контрафакт дори-дармон воситаларига қарши кураш» …

30-31 май кунлари Халқаро бизнес-марказида тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтади. Унда ўз муваффақияти сирларини баҳам кўришга тайёр халқаро экспертлар иштирок этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech