22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Анонслар
27 Мая  2019 1691

Тошкентда агросаноат мажмуаси кўргазмалари бўлиб ўтади

2019 йил 12-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси ҳудудида «Uzbekistan Agrotech Expo 2019» агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологияларнинг XIV халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари «Uzbekistan Agromash Expo 2019» VIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтади.

Унда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш-ўраш материаллари, нон ва макарон маҳсулотлари, чорвачилик ва паррандачилик, боғдорчилик ва узумчилик, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари, ветеринария воситалари, пуркагичлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа бутловчи қисмлар намойиш этилади.

Батафсилроқ маълумотларни миллий кўргазма компаниясининг www.uzexpocentre.uz веб-сайтидан, шунингдек, телефон орқали (+998 71) 238-56-00, 238-56-26 ва 238-56-36 олиш мумкин.

Ўхшаш анонслар

Форум иштирокчилари диққат марказида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси объектларини визуал ўрганиш туради. 1979 йилда асос солинган Китоб қўриқхонаси Ўзбекистоннинг табиат муҳофазасидаги ноёб зоналаридан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Sanofi компанияси кўмагида «Қалбакилаштирилган ва контрафакт дори-дармон воситаларига қарши кураш» …

30-31 май кунлари Халқаро бизнес-марказида тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтади. Унда ўз муваффақияти сирларини баҳам кўришга тайёр халқаро экспертлар иштирок этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech