01 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,7 °C

Анонслар
5 Июл  2019 4384

9 июль куни халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Sanofi компанияси кўмагида «Қалбакилаштирилган ва контрафакт дори-дармон воситаларига қарши кураш» мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Тадбир «Wyndham» меҳмонхонасида соат 9:00 дан 16:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида соат 10:45 да конференциянинг асосий спикерлари иштирокида пресс-бирфинг ташкил этилади. Унда мутасаддилар қалбакилаштирилган ва контрафакт дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг ўсиши каби долзарб муаммо юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини биилдиришади.

Пресс-брифинг спикерлари:
- Виолен де Вильмор хоним, Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси;
- Сардор Қориев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;
- Жоффруа Бессо, Sanofi компаниясининг қалбаки дори воситаларига қарши курашиш бўйича глобал бўлими раҳбари.

Сизни кутиб қоламиз! Иштирокингизни тасдиқлаш учун Елена Аблякимова билан боғланишингизни сўраймиз (тел/телеграм +998 97 7591211).

Ўхшаш анонслар

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари та…

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech