26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Анонслар
30 Июн  2020 2639

"Энг яхши талаба мақоласи" танлови натижалари эълон қилинди

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари талабалари ва магистрантлари ўртасида "Энг яхши талаба мақоласи" мавзусида онлайн-танлов эълон қилган эди.

Жами 150 нафар талаба иштирок этган танловда СМТИ ва ЎЁИ вакилларидан иборат эксперт комиссиясининг пухта саралаш натижасига кўра, қуйидаги 5 нафар мақола муаллифи ғолиб деб топилди.

1) Ш.Мингбоев - Тошкент давлат юридик университети талабаси (ўзбек тилида);

2) О.Хидиров - Тошкент давлат юридик университети талабаси (ўзбек тилида);

3) Б.Усмонов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси (ўзбек тилида);

4) А.Кенжаев – Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси (инглиз тилида);

5) У.Туропов – Ўзбекистон халқаро Ислом академияси талабаси (ўзбек тилида).

Ғолибларга Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Ёшлар иттифоқининг совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилади. Шунингдек, уларнинг мақолаларини миллий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, СМТИ танловнинг барча иштирокчиларига уларнинг иштироки учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Фурсатдан фойдаланиб, СМТИ жамоаси Ўзбекистон ёш авлодини 30 июнь "Ёшлар куни" билан табриклайди ва уларга сиҳат-саломатлик, омад ва барча эзгу ишларида муваффақиятлар тилайди.

Ўхшаш анонслар

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун «Энг яхши талаба мақола…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech