18 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Анонслар
20 Ноя  2019 3285

Илмий-техник лойиҳалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар танловини эълон қилади.

Лойиҳаларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари Ҳиндистон Республикасидан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор топишлари лозим. Танловга ҳар икки томондан лойиҳалар тақдим этилиши шарт.

Экспертиза натижалари бўйича бир томонлама ёки иккала томондан ҳам молиялаштириш рад қилинган лойиҳалар танловдан четлаштирилади.

Ушбу танлов илм-фаннинг куйидаги йўналишлари бўйича ўтказилади:

1. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологиялари;

2. Муҳандислик фанлари;

3. Информатика ва коммуникацион технологиялар, амалий математика, маълумотлар базаси ва технологиялари;

4. Соғликни сақлаш ва тиббиёт технологиялари;

5. Материалшунослик фанлари;

6. Табиий фанлар ва биотехнологиялар;

7. Физика ва астрофизика;

8. Энергия, сув, иқлим ва табиий ресурсларга оид фанлар.

Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2020 йил 14 февралгача.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 36 ойдан ошмаслиги лозим.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар бир лойиҳага йилига кўпи билан 500 миллион сўм ажратилади.

Танловга ҳужжат топшириш талаблари ва лойиҳа шакли шу ердан кўчириб олинади. Ариза шакли тўлиқ инглиз тилида тўлдирилиши ва белгиланган муддатдан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилиши лозим.

Танлов натижалари 2020 йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ўхшаш анонслар

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар, лойиха ва тадқиқот институтлари, чакана савдо, асбоб-ускуналар ва технологияларни етказиб берувчи ташкил…

Танловнинг асосий вазифаси оммавий ахборот воситалари эътиборини аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мавзусига қаратиш ва 2019 йилнинг

2020 йилнинг 5-6 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech