19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,9 °C

Пресс-релиз

Тошкент шаҳар ҳалк депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари Сессиясида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлари ижроси юзасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида “Инвесторлар куни” навбатдаги тадбири ўтказилмоқда.

Тадбирда Юнусобод туманидан умумий қиймати 2 трлн сўмга яқин бўлган шундан 100,0 млн. доллардан ортиқ тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар иштирокидаги 37 та лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2 300 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар таҳлили шуни кўрсатадики туман ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт диагностика марказлари, замонавий турар жой комплекслари барпо этилиши юзасидан ва янги ишлаб чиқариш лойиҳалари тегишли мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ҳулосалари олинади.

 Ҳулосалар олингандан сўнг ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори қабул қилиниб инвесторларга топширилиши кўзда тутилган.

Ҳорижий инвестициялар бу иқтисодиётни барқарор сақлаб қолиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бюджетга қўшимча манбалар ва шаҳар инфратузилмасини ривожланишига олиб келади.

Похожие пресс-релизы

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўрга…

Қарши шаҳридаги ногирон болаларга мўлжалланган «Мурувват» интернат уйнинг жажжи тарбияланувчиларига  яшаш ва ривожланиш учун ажойиб шарт-шароитлар яратилди.  2018  йил 23 декабрь куни капитал реконструк…

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 13:00 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс-клуби (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй)да «Стартап-лойиҳалар»нинг финал кўргазмаси ва тақдимоти бўлиб ўтади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech