31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Анонслар
17 Фев  2020 2027

2020 йил 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Беларусия аграр форуми бўлиб ўтади

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар, лойиха ва тадқиқот институтлари, чакана савдо, асбоб-ускуналар ва технологияларни етказиб берувчи ташкилот ва инвесторлар ўртасида фикр ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

Форумда 700 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан Беларуссия делегациясининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этади. Иштирокчилар рўйхати билан қуйидаги илова орқали танишишингиз мумкин.

Форумнинг асосий мавзуси сифатида турли ўсимликлар етиштириш, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни экспорт қилиш, Белорусия ва Ўзбекистон корхоналари фаолияти секциалар ўтказилади.

Шунингдек, тадбир давомида мутасадди доира вакилларининг маърузалари асосида Ўзбекистон ва Белорусия бизнеси вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва иштирокчи компанияларнинг маҳсулотларинининг дегустациялари ҳам режалаштирилган. Форум дастурини юклаб олиш.

Қизиқувчиларни Белорусия компаниялари билан ўтказиладиган музокараларда қатнашишга таклиф қиламиз. Телефон ёки электрон почта орқали рўйхатдан ўтиш: +998 97 757-35-75, bekmax@inbox.ru, масъул шахс Ойбек Маҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, форумда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш муддати: 20 февраль

Ўхшаш анонслар

Эрасмус Роттердам университети талабаларга бакалавр ва магистратура дастурларига стипендиялар таклиф этди.

Ўзбекистонда «UZBEK JEWELLERY FAIR-2020» Биринчи халқаро заргарлик кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

17 март куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар" м…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech