12 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Анонслар
27 Мая  2019 3567

1 июнда «Humo arena»да байрам дастури бўлиб ўтади

Ташкилотчиларнинг айтишича, унда «Болалик бўлсин!» шоу-дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болажонлар ва уларнинг ота-оналарини 17:30 дан 21:30 га қадар мажмуа ҳудудида «Marvell» ва «Disney» киностудиялари қаҳрамонлари кутиб олади, жажжилар улар билан нафақат мириқиб ўйнаши, балки махсус мўлжалланган фотоҳудудда суратга тушишлари ҳам мумкин. Бундан ташқари, кичик томошабинларни чўпоёқларда юрувчилар ва масхарабозларнинг чиқишлари кутмоқда.

Байрамнинг ёши катта меҳмонлари ҳам зерикиб қолишмайди. Улар учун шарлардан шакллар ясаш, болалар билан чизиш ва яратишга ўргатадиган интерфаол маҳорат-сабоқлар ҳам тақдим этилади.

Мажмуа ҳудудида батут, тезликни севувчи кичкинтойлар учун автомобилчалар ва велосипедлар ишлайди.

Ажойиб мусиқали ва рақсли трансформерлар шоуси байрамни якунлаб беради.

Тадбир ташкилотчиси «Humo arena» муз мажмуаси маъмурияти.

Байрам дастурига кириш бепул.

Ўхшаш анонслар

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари та…

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech