02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Анонслар
17 Мар  2020 1059

Тошкентда заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади

Ўзбекистонда «UZBEK JEWELLERY FAIR-2020» Биринчи халқаро заргарлик кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Биринчи ва ягона ихтисослаштирилган заргарлик буюмлари кўргазмаси 2020 йил 8-10 май кунлари бўлиб ўтади. Кўргазманинг тематик мазмуни: олтин ва кумушдан ясалган заргарлик буюмлари;

бриллиант тошли заргарлик буюмлари;

қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо тошли безаклар;

марварид ва марваридли заргарлик буюмлари ва бошқалар.

Кўргазманинг бизнес дастури доирасида кўргазма компанияларининг тақдимотлари, бизнес музокаралар, заргарлик буюмлари тайёрланадиган корхоналарга ташрифлар ва мастер-класслар уюштирилади.

Кўргазманинг мақсади: янги ички тармоқ ва халқаро миқёсда ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, хорижий компанияларнинг технологиялари билан танишиш, заргарлик буюмлари дизайнидаги йўналишларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифати ва миқдорини ошириш, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. 

Тадбир Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг расмий кўмаги билан ташкил этилмоқда. Кўргазма бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳри, «Ёшлар Ижод Саройи» кўргазма зали.

Мўлжал: «Мустақиллик Майдони» метро бекати.

Ташкилотчи: «Gilzarexpo» МЧЖ кўргазма компанияси.

тел: +99890 370 08 48, www.uzbekjewellery.uz.

Лойиҳа координатори: Эсмеральда Абляева.

Ўхшаш анонслар

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун «Энг яхши талаба мақола…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech