24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Ташвишли хабар
15 Янв  2019 8961

Юзлаб мактаблар совуқдан «буржуйка»лар ёрдамида сақланмоқда

Шулардан 193 тасининг биноси пахса ёки хом ғиштдан қурилган. 282 муассаса сув таъминоти, 480 муассаса иситиш тизими билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда.

 

731 муассасада ошхоналар, 414 тасида спорт зали, 644 муассасада тиббиёт пунктлари йўқ. 661 мактаб атрофи девор билан чала ўралган. Кадрларнинг етишмаслиги натижасида дарс ўтаётган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар сони анчагина. Боз устига синфхоналар етишмайди, вилоятда ночор 278 мактаб бор, шунингдек, 442 мактабда дарслар 1,5 ва ундан кўп сменада ўтилмоқда.

Камчиликлар кўп, уларни тез бартараф этиш эса жуда муҳим. Жорий йилнинг 11 январида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Президентимиз ҳам кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш кераклигини таъкидлади. Бу ерда давлатимиз раҳбари Самарқанд давлат университети ва «Ипак йўли» номли Халқаро туризм университетига алоҳида эътибор бериб, шаҳарда Германия олий ўқув юртларининг филиалларини очиш бўйича топшириқлар берди.

Ушбу сафардан сўнг тегишли маҳаллий органлар раҳбарларининг Халқ таълими вазирлиги раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғи ҳар бир раҳбарнинг шахсий маъсулияти ва вазифаси ҳақида, давлатимиз раҳюари берган топшириқларни ўз вақтида бажариш кераклиги ҳақида сўз борди. Танқидий таҳлил асосида бир ой ичида вилоятда юзага келган вазиятни тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва уни ҳокимлик билан бирга тасдиқлаш лозим бўлади. Унда келажакга мўлжалланган аниқ мақсадлар акс этади.

Масалан, ўқувчиларни тенг тақсимлаш учун, ночор ва ўқувчиларга тўлиб кетган мактабларни тармоқли мактабларга айналтириш бўйича таклиф киритилди. Шунингдек, тармоқли мактаблардан фойдаланиш самарадорлигини давлат-хусусий шериклик механизми орқали ошириш мумкин. Касб-ҳунар коллежларининг бўшаган биноларидан фойдаланиб, қўшимча корпуслар қуриш керак. Дарвоқе, Самарқанд шаҳридаги янги Қорасув мавзесида 540 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши якунланмоқда. Шундай ўзгаришлар ўқув юртларининг 203 филиалини қамраб олади. Уларни мустақил ўқув юртларига айналтириш ёки уларнинг сонини оптималлаштириш талаб этилади.

Хусусий муассасалар рақобатни кучайтиришга хизмат қилади ва уларнинг сони камида икки баравар кўп ва аҳоли учун қулай жойларда бўлиши керак. Шунингдек, ер участкаларини айниқса, узоқ жойларда ─ Ургут, Пайариқ, Пастдарғом, Тайлоқ, Жомбой, Оқдарё ва Самарқанд туманларига ажратиш белгиланган.

Ўқувчиларнинг оддий қулайликлар йўқлигидан қийналмаслиги учун, «Йўл харитаси»да турмуш шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган. Етарли малакаси йўқ педагог ходимлар ўрнига аста-секин олий маълумотли ўқитувчилар келади. Бу вазиятда вариантларнинг бири – ҳозирги ўқитувчиларни махсус сиртқи курсларга юбориш.

Тағин бир масала – коррупцияга қарши курашиш, мактабларнинг бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш юзасидан имкониятларини кенгайтириш, янада кўпроқ болаларни қизиқтириш учун «Баркамол авлод» марказларида замонавий тўгараклар ташкил этиш.

Давлатимз раҳбари кўтарган урбанизация муаммолари мактабларнинг ишига ҳам таъсир этмоқда. Самарқанд вилоятида, Тошкент билан солиштирилганда, бир ўқувчига кўпроқ харажат тўғри келса-да, бу ҳолат ўқув сифатига ва шарт-шароитларига таъсир қилмайди. Тошкентдаги ўқувчилар сони 1,6 марта кўп, мактаблар сони эса – 4 марта, − дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. – Ҳар бир мактабнинг хўжалик ишлари учун масъул директори, муовини, ходимлари ҳамда таълим бермаса ҳам, штатга керакли ишчилари бор. Бундан ташқари, кичик мактабда баъзан спорт ва мажлислар заллари, ошхона, лаборатория ва бошқа ёрдамчи хоналар билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Лекин дарс соатлари оз фан бўйича, масалан, астрономия ёки ҳуқуқшунослик бўйича бир педагогни бир ставка билан таъминлаш учун камида 700 та бола керак. Бунинг натижасида унча катта бўлмаган мактаблардаги дарсларни бошқа фан ўқитувчилари ўтади: астрономияни – физика ўқитувчиси, ҳуқуқшуносликни – тарихчи. Табиийки, ўқитув сифати ҳам шунга яраша бўлади.

 Агар таҳлил қилсак, Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган кўп қаватли мавзелар ёнида 1,2 – 1,5 минг ўринга мўлжалланган катта мактаблар барпо этиларди. Кейинчалик эса 630 ўқувчига мўлжалланган кичик мактаблар пайдо бўла бошлади. Шу ҳолатнинг сабабларидан бири – Инвестиция дастури бўйича йил давомида имкони борича камроқ маблағ ишлатишдир. Бироқ бу узоқ келажакда кўп харажатни талаб қилади. Мазкур ҳолатга «зиқна икки марта тўлайди» ибораси жуда мос келади, − дея сўзида давом этди ХТВ раҳбари. – Натижа Самарқанддаги янги Қорасув мавзеи намунасида яққол кўринди. Бу мавзе салкам 1,5 минг хонадонга мўлжалланган эди, қурилаётган мактаб эса – 540 ўринли бўлиши лозим эди. Ҳатто, агар ҳар бир хонадонда биттадан фарзанд бўлса демак, ўқув юртининг имкониятидан уч марта кўп. Агар иккитадан фарзанд бўлса-чи, бу ўқув юрти имкониятидан олти мартага кўп, дегани. Қувончлиси шуки, мавзени келгусида янада кенгайтирилиши доирасида яна битта муассаса қуриш учун имконият бор. Шунингдек, вилоятнинг янги раҳбарияти билан ҳамкорликда катта мактаб қуриш режалаштирилмоқда. Юртимизда сўнгги йилларда пайдо бўлган демографик анъана халқ сонининг кўпайишини кўрсатади, шунга кўра келажакда уй-жой қурилиши давом этади. Турар жойлар билан бир қаторда мактаблар қуришни ҳам олдиндан назарда тутиш лозим. Баъзи ҳолатларда келажакда кенгайишнинг иложи бўлмай қолади. Агар қурилаётган бино бошдан икки-уч қаватли эмас, балки тўрт-беш қаватли этиб барпо этилса, бир ўқув ўрнига тўғри келадиган харажат

Самарқанд вилоятида вужудга келган муаммолар қўшни Қашқадарё вилояти мактабларига ҳам таниш. Бу ерда 2018 йилда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари вилоятнинг 80 мактабини қамраб олди, ушбу ишлар учун 101,4 миллиард сўм ажратилган ҳам. Аммо шунга қарамай, камчиликлар ҳануз етарли. ХТВ ишчи гуруҳи вазиятни ўрганар экан, Миришкор тумани «Вори» қишлоқ фуқаролик йиғинига қарашли 17-мактабга ташриф буюрди. Туман деярли ўн йилдан бери табиий газ таъминотидан узилган. Амалда бор олтита иситиш қозонларидан фойдаланишнинг имкони йўқ: ясама печдан фойдаланишга тўғри келади. Мактабга захирадаги ўн тонна брикетга қўшимча сифатида 16,5 тонна кўмир етказиб берилган, бир ҳафтада қаттиқ ёқилғига мўлжалланган олтита қозон ўрнатилган.

Ўтган йил давомида 200 мактабнинг иситиш тизимлари янгиланди. Шунга қарамай, 300 дан зиёд мактаб модернизация қилишни талаб этади. Бу масала ечилгунча улар «буржуйка» сингари ва аллақачон яроқсиз бўлиб қолган қозонларга суянишга мажбур. Нима қилиш керак? Ечимлар орасида ҳозирги эскирган асбоб-ускуналарни кўплаб хорижий давлатларда ўзини оқлаган энергиятежовчи асбоб-ускуналарга алмаштириш ҳам бор.

Алексей Романов,

ХТВ Матбуот хизмати сурати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech