12 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Ҳукумат
25 Дек  2019 11030

Очиқ, ошкора, шаффоф

Халқаро ташкилотлар вакиллари, делегациялар ҳамда бутун мамлакат учун муҳим тадбирни ташкиллаштириш жараёнини мониторинг қилиш ва кузатиш учун ташриф буюрган делегациялар 22 декабрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва ташкил этилиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Ундаги иштирок сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизини ташкил этди.

РФ МСК раиси ўринбосари Николай Булаев:

- Ўзбекистон ва Россия Марказий сайлов комиссиялари ўртасида илиқ ва ишончли муносабатлар юзага келган. Сайлов участкаларида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдик. Ҳамкасбларимиздан, масалан, очиқликни ўрганиш мумкин. Жорий йилда Ўзбекистон сайловларни янги Сайлов кодекси асосида ўтказмоқда.

Қайд этамиз, Ўзбекистон МСК томонидан аҳоли ўртасида бўлажак сайловлар ҳақида кўплаб ахборот ишлари олиб борилди, бундан ташқари, жорий йилда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати жорий этилди. Шундай қилиб, тадбирни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, икки ёки ҳатто уч марта овоз беришга йўл қўймаслик учун асос яратилди.

Айниқса, сайлов комиссиялари аъзоларининг ўз вазифасига муносабатини қайд этишни истардим. Ана шу мутахассислар орасида кўплаб ўқитувчилар ҳам бор эди. Илгари ўзим ҳам ўқитувчи бўлганман ва бу касб вакиллари виждонли бўлишини, шу боис уларни сайлов комиссияларига киритиш айниқса, шарафли эканини таъкидламоқчиман. Сайлов участкаларида сайлов қонунчилиги меъёрларига қатъий риоя этилиши, шунингдек, очиқ сайлов ўтказиш учун зарур барча нарсалар мавжудлиги қайд этилди. Улар орасида номзодларнинг икки - ўзбек ва рус тилларидаги таржимаи ҳоли ва партияларнинг дастурлари ёзилган плакатларни кўрдик.

Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос анъаналари, муайян ҳаёт тарзи бор. Жорий сайловлар нафақат миллий тажриба, балки халқаро стандартларни ҳам ҳисобга олган ҳолда ташкил этилди.

Елена Арланова
ёзиб олди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech