12 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Ҳукумат
10 Янв  2020 5470

Қобул Турсунов: «Танқидни кўп қатори қабул қиламан, лекин ҳар бир инсон каби, баъзан хафа ҳам бўламан...»

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Республика, вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари мухбирлари, блогерлар, тармоқ матбуот хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Вилоят ҳокимлиги раҳбари ана шу таркиб ва форматда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан илк бор очиқ мулоқотда бўлди.

 

Сергей Никоненко сурати

Матбуот анжумани 2019 йил сарҳисоби ва келгуси йил режаларига бағишланди. Шунга қарамай, икки соатлик суҳбатнинг кўпроқ қисмида вилоят ҳокими журналистларнинг саволларига ўз ишини яхши биладиган киши сифатида жавоб берди ва учрашув бошиданоқ иқтисодчи сифатида амалга оширилаётган ислоҳотларни муносиб баҳолашга имкон яратди. Шу билан бирга амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сифат даражасини намойиш этадиган битта, лекин жуда муҳим, кўрсаткичга эътиборни қаратди. Ўтган икки йил ичида Ўзбекистон Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонасига фуқароларнинг мурожаатлари сони уч бараварга камайган. Йўллар, умумтаълим мактаблари, уй-жой қурилиши дастурларини амалга ошириш, мурожаат қилганлар масалаларини ҳал этиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонуний талаб ва манфаатларини қондириш бўйича мақсадли ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Шунинг учун бўлса керак, илк берилган саволлардан бири минтақанинг ижтимоий соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлди. Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, ушбу сегментда устувор йўналишлар қаторида транспорт инфратузилмасини янгилаш, унга 2017 йилга қараганда олти баравар кўп маблағ йўналтирилган, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, мактаб ва болалар таълим ташкилотларини қуриш ишлари амалга оширилди. Бунга маблағ йўналтириш эса 2017 йилга нисбатан ўн беш мартага кўпайган. Эълон қилинган маълумотга кўра, сўнгги икки йил ичида мактабгача ёшдаги болаларни таълим-тарбия билан қамраб олиш 41,8 фоиздан 62 фоизга ошган, 2020 йилда эса бу кўрсаткич 81,9 фоизни ташкил этади. 120 та давлат болалар боғчаларини ҳам ўз ичига олган ҳолда 516 та ММТ қурилди.  Бунинг бари ижтимоий соҳани молиялаштириш ва аҳолини қўллаб-қувватлашнинг сезиларли даражада ўсиши билан боғлиқ. Ҳисоб-китобга кўра, мазкур кўрсаткич 3,8 мартадан зиёдни ташкил этади.

ОАВ вакиллари фикрига кўра, минтақа учун яна бир муҳим масала, аҳолини, айниқса, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашдир. Қ. Турсуновнинг айтишича, 16 минг нафар йигит-қиз ҳаётий мўлжални нотўғри олган, улар ғайрат-шижоатини қўллаш мумкин бўлган соҳани қидиришмоқда. Шу муносабат билан ёш авлодни маънавий тарбиялаш масаласи ҳам кўтарилди. Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, Навоий ёшлари етарли даражада интелектуал захирага эга. Лекин уни амалга ошириш учун маълум шарт-шароитлар яратиш лозим. Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил декабрь ойи охирида Навоий вилоятига қилган ташрифи чоғида барча масалаларни жумладан, Навоий шаҳрида кенг кўламли ёшлар IT-паркини ташкил этиш учун 20 қаватли бино қурилиши билан боғлиқ молиявий масалаларни ҳал этишда ҳам, шахсан ёрдам беришга ваъда берган. Дарвоқе, бу йил грант лойиҳаси доирасида ривожланган сайёҳлик салоҳиятига эга, шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуаларида, аҳоли оммавий тўпланадиган жойларда, шу жумладан, шаҳарнинг 500 дан ортиқ нуқтасида интернет ҳудудларнинг очилиши кутилмоқда ва келгусида улар кеча-кундуз бепул хизмат кўрсата бошлайди.

Албатта, аксарият босма оммавий ахборот воситалари, айниқса, вилоят ва шаҳар нашрлари учун оғриқли бўлган мавзудан ҳам қочиб бўлмади. Баъзи газеталар муҳаррирларининг айтишича, ҳозирда вазият жуда ташвишланарли. Воқеаларни бундай ривожлантиришнинг, то оммавий ахборот воситаларини ёпилишига қадар, вариантлари жуда кўп. Ҳодисаларнинг бундай сценарий бўйича кетиши олдини олиш учун Навоий вилояти ҳокими муаммони ичдан ҳал этиш ва «ишлаб чиқарилаётган маҳсулот»ни медиабозорда рақобатбардош қилиш учун унинг сифатига эътибор қаратиш зарур, деган шахсий позицияни билдирди. Рақамли технологиялар даврида, айниқса, айримлари фақат шов-шувлар кетидан қувадиган ахборот тарқатувчиларнинг янги шакли вакиллари, интернет-журналистлар, блогерлар қувиб етай деб турганда юқори сифатли ва ишончли ахборотни тезкор тарқатиш жуда мушкул.

Хуллас, мавзуга оид ўхшаш саволлар кўп бўлди. Жавобларда эса «ёшлар тарбияси», «маънавият», «янги Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти» жумлалари кўп бор тилга олинди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими оммавий ахборот воситалари билан бевосита мулоқотни давом эттирди. Биз ҳам унга бир нечта савол беришга муваффақ бўлдик.

- Қобул Бекназарович, бу журналистлар билан шундай форматдаги биринчи учрашув. Барча бундай тўғридан-тўғри мулоқотни узоқ кутганди. Айтинг-чи, бизни ўз жамоангиз, деб ҳисоблайсизми?

- Шубҳасиз, ҳа. Материалларида ўткир ижтимоий муаммоларга тўхталадиган ўз соҳаси мутахассислари билан ишлаш менда катта таассурот қолдиради. Бу жуда муҳим: мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришлару янгиликлардан доим бохабар бўлиб туриш, давлатимиз раҳбари томонидан бошланган ислоҳотларни ёритиш. Ҳамиша мулоқотга очиқ бўлиш.

- Матбуот анжуманида ноқулай саволлар ҳам бўлдими?

- Йўқ, йиғилган ОАВ вакиллари ўзига хос, долзарб, хушмуомалалик билан тўғри саволлар беришди.

- Сизни танқил қилишларига қандай қарайсиз?

- Умуман, танқидни кўп қатори қабул қиламан. Лекин, албатта, ҳар бир инсон каби баъзан хафа ҳам бўламан, айниқса, асоссиз фикр-мулоҳазаларни кўрсам.

Тайёргарликсиз ташкил этилган блиц маъмурият раҳбарининг профессионал мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини кўрсатди.

 

Дилфуза Ғуломова.
«Правда Востока».
Навоий вилояти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech