10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

Ижтимоий ҳаёт
4 Фев  2020 3305

Тажриба марказлари: ёшлар ва хотин-қизларга иш топишда қандай ёрдам бермоқда

Навоийдаги «Имконият» ННТ вилоятда кенг кўламли ижтимоий лойиҳа доирасида фуқаролик ташаббусини амалга оширмоқда. У аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, шунингдек, иш ўринлари ташкил этишда ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган.

ННТ долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган грант лойиҳалар форматида биринчи йил ишлаётгани йўқ, унданда аҳамиятлиси, кўзга кўринарли натижалар билан фаолият олиб бормоқда. Ташкилотнинг минтақаларда тарафдорлари етарлича, шунингдек, «Имконият»нинг нуфузли ижтимоий куч эканини кўрган маҳаллий ҳокимият органлари ҳам улар билан бажонидил ҳамкорлик қиляпти. Нодавлат нотижорат ташкилоти ижтимоий буюртмани энг муҳим ҳаётий муаммоларга мўлжал олган ҳолда ҳозирги фаолиятга йўналтирмоқда. Негаки, барча лойиҳалар уларни ҳал этишнинг аниқ вариантлари билан ўз маъно-мазмунига, кечаётган жараёнларга устивор таъсир этиш имкониятига эга.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида мамлакатимизнинг беш ҳудуди, жумладан, Навоий вилоятида ҳам, қишлоқ жойларидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ижтимоий буюртмани «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази амалга оширади. Вақтинча ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар мақсадли гуруҳларга ажратилган мазкур лойиҳада Навоийдаги ННТ аҳолининг ушбу тоифасини меҳнат бозорида талаб катта бўлган касбларга ўқитиш ва шу тариқа уларнинг меҳнат ҳаракатчанлигига фаол кўмаклашиш имкониятини кўрди.

Дарвоқе, ташаббускор — Самарқанд «Сабр» ННТ бўлиб, у ишга жойлашмаган коллеж битирувчилари учун қўшимча касб кўникмаларини шакллантириш борасида ижобий тажриба тўплаган. Жамоат ташкилоти 2017-2018 йилларда ҳам ўхшаш ижтимоий буюртмани амалга оширган, бироқ фақат Самарқанд вилояти миқёсида, 400 нафардан зиёд тингловчини ўқитиб, психолог, ҳуқуқшунос ва тиббиёт мутахассислари орқали 1250 нафар фуқарога ижтимоий хизмат кўрсатган.

Ижтимоий буюртма концепциясини ишлаб чиқишда унинг муаллифлари сўнгги икки йил ичида мамлакат раҳбари ва ҳукумати эътибори туфайли давлат органларининг мақсади ишсиз фуқаролар учун иш ўринлари яратишга қаратилган бир қатор муҳим минтақавий ва тармоқ дастурларини амалга ошираётганига диққатини қаратдилар. Шу билан бирга қишлоқ аҳолиси, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш механизмлари етарли эмас ва бу ишсизлик даражасини камайтиришга имкон бермайди. Натижада ноқонуний секторда банд бўлган таълим даражаси паст ва касбий малакаси йўқ кишилар ҳиссаси ҳаддан ташқари юқори бўлади. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат ресурсларидан самарасиз фойдаланишни юзага келтиради ва фуқаролар ижтимоий-иқтисодий аҳволининг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу боис лойиҳа бешта пилот ҳудудда, жумладан, Навоий вилоятида ҳам, маҳаллий ривожланиш учун тажриба марказларни ташкил этиш ва қишлоқ жойларда яшовчи кам таъминланган аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилган давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги механизмини яратишни мақсад қилган. Яна бир мақсад — кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш борасида кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериши кутилаётган ижтимоий йўналтирилган ННТлар кластерларини шакллантириш, шунингдек, бундай лойиҳаларни профессионал даражада амалга оширишдир. Маҳаллий ривожланиш бўйича тажриба марказларининг келгусида курслари тингловчиларига бизнес-режалар асосида ўз-ўзини иш билан таъминлаш, шунингдек, оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли микрокредитлар бериш имкониятлари мавжуд.

- 2019 йилда давлатимиз раҳбари томонидан бешта муҳим ташаббус, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ҳам қўшимча имкониятлар яратиш, илгари сурилди. Ушбу ташаббусларни амалга ошириш мақсадида ўтган ёзда туман хотин-қизлар қўмиталари, маҳаллий бандлик бўлимлари билан биргаликда ишсизликнинг энг юқори даражаси қайд этилган Конимех, Нурота, Хатирчи туманларида 90 нафар ишсиз аёл ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди, - дейди Навоий вилояти «Имконият» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Клара Бобоқулова. - «Ривожланиш стратегияси» маркази томонидан тайёрланган саволларга жавобан 74 нафар иштирокчи аёл келгусида ўз касб малакасини ошириш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган. Навоий ва Навбаҳор туманидаги ишсиз хотин-қизлардан ташкилотимизга келиб тушган мурожаатлар асосида мақсадли гуруҳларни шакллантириб, уларга бепул касб-ҳунар ўргатиш курсларида ўқиш имкониятини яратдик. Саккиз ойда 300 нафардан зиёд хотин-қиз ва ёш йигитлар тикувчилик, қандолатчилик ва сартарошлик, ҳунармандчилик, маникюр ва педикюр каби олтита касб-ҳунар борасидаги янги кўникмаларни, компьютер саводхонлигини ўзлаштирадилар. Машғулотлар махсус тайёргарликдан ўтган малакали амалиётчи-мутахассислар томонидан синалган ва ўзини кўрсатган «Устоз-шогирд» анъаналари асосида олиб борилади.

«Имконият» нодавлат нотижорат ташкилоти қошидаги «Навоий» ривожланиш маркази собиқ Навоий техника-иқтисодиёт коллежи биносининг еттита хонасини вақтинчалик ижара асосида эгаллаган. Барча зарур жиҳозларни, жумладан, тикув машиналари ва компьютерлар билан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан «САБР» республика ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази томонидан таъминлади. Ҳамкор ташкилотлар, жумладан, бешта туман ва битта шаҳар бандлик бўлимлари билан олтита учтомонлама шартнома имзоланди.

Ўқув марказида бизга айтишганидек, ҳар бир тингловчи биринчи навбатда, агар ўз имкониятларига ишонса, ҳаётда эришиш мумкин бўлган шахсий муваффақиятларни мақсад қилган ва барча учун бирдай шарт бўлган ўз бизнесини ташкил этиш учун тадбиркорлик, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик, маркетинг асосларидан бўйича махсус бизнес ва ижтимоий тренинглардан ўтади. 2019 йилнинг сентябридан декабрь ойига қадар Навоий вилояти ва қўшни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидан 98 нафар хотин-қиз курслардан ўтди. Уларнинг ҳар бири маҳаллий меҳнат биржаларида ишсиз фуқаролар рўйхатларига киритилди. Қисқамуддатли циклли курсларнинг беш нафар иштирокчиси ўз бизнесини ташкил этиш учун кредит олишга тайёр.

Ушбу лойиҳадан кутилаётган самара муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, у аввало, мақсадли гуруҳлар манфаатларига мос келади, чунки республикамизнинг бешта вилоятидан бўлган 800 нафар тингловчини иш билан таъминлашнинг реал эҳтимоли юзага келади. Иккинчидан, жамиятда республика миқёсида умумлаштириш мумкин бўлган ННТларнинг ижтимоий йўналтирилган кластерини яратишда аниқ тажриба тўпланади. Учинчидан, аҳолининг кам таъминланган табақаларини иқтисодий фаол тоифага ўтказиш сабабли давлат хазинасидаги юклама камаяди.

Дилфуза Ғуломова.
«Правда Востока».
Навоий вилояти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech