26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Юк ташиш ҳажми ошмоқда

Хабарингиз бор, ҳозир COVID-19 пандемияси туфайли кўпгина мамлакатлар карантин эълон қилиб, транспорт ҳаркатини чегаралаб қўйган.

Бундай чегаралашлар мамлакат ичи ҳамда чегарадан ташқари тарнспортларга ҳам бирдек таалуқли. Лекин мамлактаимизда юк ташиш, хусусан темир йўл орқали ташиш давом этмоқда. Албатта, барча хавфсизлик чораларини кўрилган ҳолда. Бунда асосий эътибор озиқ-овқат маҳсулотларини етказишга қаратилган. Ҳозир МДҲ давлатларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказишга талаб бир мунча ошганлиги кузатилмоқда. Айниқса юртимиз тадбиркорларидан айнан шу хилдаги юкларни жўнатишга кўплаб талаблар тушмоқда.

9 апрелда Фарғона вилоятининг Бувайда станциясидан Россия Федерациясига сабзи ва карамдан иборат катта партия юк жўнатилди. Юк Илецк-1 станциясига рефрежаратор секцияларида етказилади.

Эслатиш жоизки, экспортчи тадбиркорлар билан  экспорт, импорт, транзит ҳамда маҳаллий йўналишларда юк ташиш давом этади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech