20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,1 °C

«Ўзмиллийбанк»: янги йилга янги форматда

«Ўзмиллийбанк» («Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки») Олмазор тумани филиали «Бўлимнинг янги формати» илк лойиҳасини ишга туширди.

Мутахассисларнинг айтишича, бундай замонавий ёндашув сабабли сифат, энг асосийси, тезкор кўрсатиладиган хизматлар яхшиланади. У ягона дарча режимида келувчиларга тақдим этилмоқда.

Чакана операциялар бўлимлари, шунингдек, пластик карта чиқариш ва хизмат кўрсатиш фронт ва мидл-офисларга тақсимланган. Биринчисига фуқаролар омонат, валюта конвертацияси, карта орқали пул кўчириш ва тўлаш, нақд ҳисб-китоблар операциялари борасида мурожаат қилишлари мумкин. Мидл-офис ходимлари эса маошлар лойиҳалари, терминаллар ишлаши, сўмли карталар эмиссияси ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар борасида хизмат кўрсатади. «Мобил-банкинг» тизими бўйича коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Бунинг яна бир қулай томони – навбатлар электрон форматда бўлади. Ташриф буюрувчилар рақамли талон олишади ва монитор орқали унинг боришини кузатиб туриш имконияти мавжуд. Агар бирор савол туғилса, маслаҳатчи-менежерлар ёрдам беришади.

Анна Арсеньева.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech