09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш

COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун кичик тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ва меҳнат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов мақсади COVID-19 пандемияси шароитида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг, хусусан, аёллар ва ёшларнинг иш билан таъминланиши ва уларнинг даромад манбаларини ошириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

ТанловдаАндижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Наманганвилоятларида кичик тадбиркорлик ёки ўзи ўзини банд қилиш йўналишида меҳнат фаолиятини бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлган жисмоний шахслар, юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолдаги якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий корхоналар иштирок этишлари мумкин.

Танлов натижаларига кўра ҳар вилоятдан саралаш комиссияси томонидан танлаб олинган 5 та лойиҳага 3 мингдан 5 минггача доллар қийматига тенг техникавий ёрдам кўрсатилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг юқорида келтирилган мақсадли вилоятларда жойлашган ҳудудий бошқармалари орқали ариза топширишлари мумкин.

Энг истиқболли тадбиркорлик ёки ўзи ўзини банд қилиш меҳнат ташаббусларини аниқлашда:

1) аёллар ва ёшлар учун кўпроқ иш ўринлари яратилиши;

2) аёллар ёки ёшлар, ҳудудлардаги касб-ҳунар ўқув марказлари битирувчининг ташаббуслари;

3) бошқа минтақаларда тарқалиш ва оммалашиш салоҳиятига эга лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Аризалар 2020 йилнинг 31 июль кунигача қабул қилинади.

Техникавий ёрдам Россия Федерацияси ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси маблағлари ва Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги ҳисобидан амалга оширилмоқда, деб хабар беради бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда қўшимча маълумотларни +998 93 397-75-99 телефон орқали олиш мумкинлиги эслатилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech