18 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Тезюрар поездлар тадбиркорлар хизматида

Мамлакатимиз билан қўшни Афғонистон ўратсидаги яқин қўшничилик алоқалари тобора мустаҳкамланиб боряпти. 

Айни дамда икки қўшни давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлида темир йўл транспорти орқали юк ташиш фаол ривожлаяпти.  
 
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий экспорт қилувчилар учун қўшимча қулайликлар яратди, хусусан, Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам равишдаги қатновини ташкил этди.

Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, энди тадбиркорлар юклари Тошкентдан Хайратон (Афғонистон) станциясига икки кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилади. 
 
Жорий йил 16 апрелда таркибида 14 та вагони бўлган биринчи тезюрар юк поезди Афғонистонга юборилган бўлиб, унга йўналиш бўйлаб яна экспортбоп махсулот юклатилган 36 та вагон қўшимча бириктирилди.  Бугунги кунга қадар бу каби 4 та поезд жўнатилган бўлиб, улар  экспортга йўналтирилган товарлар юкланган 218 вагонни ташкил этди.  

Эътиборлиси, мазкур поезд ҳафтасига уч маротаба қатнайди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юкларнинг барча турдаги юкларни турли ҳил вагон, контейнер, цистерна ва ҳоказоларни тақдим этади. Тўлов ҳар қандай қулай тўлов усулида амалга оширилиши билан бирга транспорт тарифи ўзгаришсиз қолади. 

Энди бундай лойиҳалар мунтазам равишда амалга оширилади ва бу авваламбор, кичик бизнес ва хусусий бизнес вакилларини, ишлаб-чиқарувчиларни, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мтабуот хизмати.

Шунингдек хабарда юк ташиш бўйича барча маълумотларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий веб-сайти ёки +998-90-938-40-00 телефон рақами орқали телеграм-мессенжери чатига чиқиб олиш мумкинлиги эслатилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech