25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

«Ким, қачон, қаерда?» саволларига Yandex жавоби

Yandex Ўзбекистондаги ўзини-ўзи изоляция қилиш индексини кўрсата бошлади.

Yandex Ўзбекистоннинг барча катта шаҳарларида ўзини-ўзини изоляция қилиш даражасини баҳолай бошлади. Бунинг учун компания  таҳлилчилари, 5- балли шкалага эга махсус идексни ҳисоблаб чиқишди. Балл қанчалик юқори бўлса, шунчалик кўп одамлар ўзини-ўзи изоляция қилишга риоя қилишмоқда. Индекс Yandex нинг асосий саҳифасида ва Yandех. Xaritalar да акс этади.

Индексни ҳисоблашда Ўзбекистон Yandех иловасидан фойдаланишдаги шахсизлаштирилган маълумотлар қўлланилади. Барча кўрсатгичлар ягона шкалага туширилади, қаерда 0 оддий иш кунларидек час пик даражасига, 5 эса - одатда кечқурунга мос келадиган кўрсатгич.

Лойиҳанинг саҳифасида, мамлакатнинг йирик шаҳарлари бўйича маълумотларни, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона учун кунлик гистограммани кўриш мумкин. Ўша ернинг ўзида шаҳарларни ўзини-ўзи изоляция қилишда, баллари бўйича таққослаш мумкин. Маълумотлар ҳар куни янгиланиб туради. Инфомерни Yandех ва Yandех.Xaritalar асосий саҳифаларида кўриш мумкин.

Yandex дастурларидан фойдаланиш бўйича статистик маълумотларга кўра, 16-мартдан бошлаб ўзбекистонликлар кўчаларда камроқ пайдо бўла бошлашди.  Хусусан, Навигаторда камроқ маршрутлар қурилмоқда, яъни одамларда ўқув муассасалари, идора, офис ва иш бўйича ҳаракатланиш эҳтимоли камроқ. Шу билан бирга улар yandex.uz да сезиларли даражада кўпроқ вақтни Видео ва Расмлар бўлимида ўтказишни бошладилар.

Хитой, Италия ва Жанубий Корея мисоллари шуни исботлайдики, коронавирус билан курашишда ўзини-ўзи изоляциялаш жуда самарали. Биз, Yandех жамоаси, барчани имкон қадар уйда қолишга ва ўзини-ўзи изоляциялаш режимига риоя қилишга чақирамиз. Уйда қолиб сиз, ўзингиз ва яқинларингизни қутқарган бўласиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech