02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Чипта пули карантиндан кейин ҳам қайтарилади

Халқаро ва юртимизнинг ички йўналишидаги темирйўл чипталарининг қайтарилиши билан боғлиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай мазкур масала долзарблигича қолмоқда.

Шу муносабат билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ шуни маълум қиладики, карантин даври якунланганидан сўнг ҳаракати вақтинча тўхтаган йўловчи поездларига олинган ва фойдаланилмай қолган барча чипталарнининг пул маблағлари (белгиланган тартибда ва тўлиқ ҳажмда, фоизлари ушланмаган ҳолда) темирйўл чиптахоналарида қайтарилади ёки чиптани бошқа санага қайта расмийлаштириш мумкин бўлади. 

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:

+ 998712999450 (белгиланган ҳисобот бланкларида сотиб олинган чипталар бўйича);

+998999819383 (сотиб олинган электрон чипталар масаласида);

Бундан ташқари uzjeldorpass@mail.ru электрон почта орқали ҳам мурожаат этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сизга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзага келган ҳолларда сиздан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг +998712999450 ишонч телефони орқали хабар беришингизни сўраймиз. Шунингдек, Telegram messenjeridagi @pastrans иловага ҳам мурожаатингизни юборишингиз мумкин, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech