21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,5 °C

«Ўзметкомбинат» АЖ: режалар уддаланди

«Ўзметкомбинат» АЖ тарихида 2018 йил муносиб ўрин эгаллади. Бекободлик металлурглар жамоаси «SFI Management Group» ХК МЧЖ ишончли бошқарувчи компания билан ҳамкорликда муҳим марраларни забт этди.

Ўтаётган йилда ишлаб чиқариш-иқтисодий параметрлар прогнозини уддалаш учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилди, айрим кўрсаткичлар белгиланганидан ҳам юқори бўлди.

Корхонанинг асосий электр печида пўлат эритиш  цехи  ишчилари электр пўлат ишлаб чиқариш прогнози бўйича топшириқни жадвалдан илгарилаб кетган ҳолда уддаладилар. Жами 904 тонна пўлат қуйилиб, топшириқ 101,2 фоизга уддаланди. Ўтган 2017 йилнинг мос даврига таққослаганда ишлаб чиқариш ҳажми 138,1 фоизга ошган.

Прокат маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам юқори. «Ўзметкомбинат» АЖ металлурглари 1061 минг тонна маҳсулот, шунингдек, 235,1 тонна пўлат соққа ишлаб чиқаришди. Прокатчиларимиз ҳам ўрнатилган йиллик топшириқни 101,1 фоизга уддалашди. Ўтган 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмида 146 фоизга ўсиш кузатилди.

«Ўзметкомбинат» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини йилдан-йилга ошириб, маҳсулотлар сонини кўпайтирмоқда, импорт ўрнини босиши учун маҳсулотлари сифатини оширмоқда ва чет элга экспорт ҳам қилмоқда.

Исмадиёр Маматқулов,

“Металлург минбари”

газетаси муҳаррири

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech