26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

5,4 миллион долларга экспорт хизмати

Карантин шароитида темир йўл сохасидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналар фаолияти хусусида.

Бугунги кунда дунёни қамраб олган COVID-19 турдаги коронавирус пандемияси даврида, кўплаб завод, цех ва корхоналар фаолияти вақтинча тўхтаб турган бир пайтда, юртимиздаги стратегик аҳамиятга эга булган ишлаб чиқариш корхоналарда ишчи-ходимлар хавфсизлиги таъминланган ҳолда иш қизғин давом этмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари ҳам шулар жумласидандир.

Шундай мураккаб даврда юртимиза экспорт ҳажмини сақлаб қолиш бўйича узлуксиз иш олиб борилмоқда. Маълумки, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан юкларни экспорт-импорт қилиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ишлар жадал ривожланиб бормоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли вагон деполари ва заводларида нафакат ҳалқ хўжалигимизнинг юк вагонларига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, яъни юк ташиш учун мўлжалланган барча турдаги вагонларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ишларнинг турли шакллари йўлга қўйилган бўлиб, балки хорижий давлатлардан ушбу йўналишда қатор буюртмаларни хам қабул қилиб, экспорт хизматларини ривожлантириш учун самарали ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Ўзвагонтаъмир» корхонаси 2020 йил учун Қозоғистон Республикаси корхоналари билан 372 минг 200 долларли экспорт шартномаси имзоланди. Шунингдек, Тошкентдаги Қуюв механика заводи 2020 йил учун Қозоғистон ҳамда Россия каби хорижий давлат компаниялари билан 5,4 миллион доллардан кўпроқ қийматга шартномалар имзоланган, деб хабар беради «O’zbekiston temir yo’llari» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech