03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Молия
1 Апр  2020 335

“Ўзсаноатқурилишбанк” барча пеня тўловларини бекор қилди

Юртимиз ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини оширишда, ташаббускор мижозларга яқин ҳамкор, ҳаммаслак бўлишда ўз кучини аямаётган “Ўзсаноатқурилишбанк” мазкур мураккаб вазиятда ҳам бор имкониятларини сафарбар этмоқда. Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк” жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини 3 ойга кечиктирди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан жорий йилнинг март-апрель-май ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари жорий йилнинг июнь ойига автомат равишда кўчирилмоқда. Шу билан бирга, фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун белгиланган барча пеня тўловлари бекор қилинди. Бундан ташқари, фоиз тўловлари карантин даври тугаганидан сўнг амалга оширишилиши мумкин. Карантин даври тугаганидан сўнг, белгиланган тартибда мижозларнинг аризаларига асосан кредит тўлови муддатини ўзайтириш имконияти берилмоқда.

– Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” бош офисида махсус штаб ташкил қилинди. Бу борада филиалларда амалга оширилаётан ишлар қатъий назоратга олинди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси Сахи Аннакличев. – Хизмат кўрсатувчи офислар доимий дезинфекция қилинмоқда, ходимлар ҳимоя воситалари билан таъминланмоқда, банкка ташриф буюраётган мижозларга ҳам тиббиёт ниқоблари тарқатилиб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатган, молиявий қийинчиликларга учраётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахсларга банкдан олинган кредитларини сўндириш муддатлари узайтирилмоқда. Шунингдек, бугунги эпидемиологик вазият туфайли банк томонидан масофавий хизматлар ва маҳсулотлар оммабоплигини ошириш бўйича ишлар янада кучайтирилди. Аксарият мижозлар учун “Банк-мижоз”, “Мобил банк” хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар тақдим этилди. Амалдаги интерактив хизмат ва маҳсулотлар аҳамияти хусусида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғибот ишлари фаоллаштирилди. Уйда қолаётган аҳолимизнинг пулга эҳтиёжини қондириш мақсадида онлайн микроқарз бериш жорий қилинди. Бугунги кунда бундай кредитлар банкимиз томонидан муомалага чиқарилган “Иш ҳақи” лойиҳаси асосидаги пластик карта эгаларига “UzPSB Mobile” мобил иловаси орқали гаровсиз, кафилликсиз, саноқли дақиқаларда тақдим этилмоқда.

Маълумки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси топшириқларига биноан ташкилот раҳбарларининг аҳолини бевосита қабул қилиш ишлари вақтинча тўхтатилди. Шунга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари тизими масофадан йўлга қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугун коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги ягона тизим фақатгина давлат ёки муайян ташкилотнинг зиммасидаги вазифагина эмас, балки ҳар биримиз ўз-ўзимизни асарашимиз зарурлигини ҳам талаб этмоқда.

Гулсум Шодиева.
“Янги Ўзбекистон” мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech