27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Хавфсизлик
17 Янв  2019 1224

Зоминда бешикдаги бола ёнғинда вафот этди

Шу йилнинг 15 январь куни соат 09.03да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласидаги хонадонда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ДЙХХ.

 

Воқеа жойига тезда 2 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган. Уйнинг ётоқхонасида 2 кв.м. майдонда гилам, кўрпа ва бешик ёнаётганлиги аниқланиб, ёнғин шу заҳоти бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда бешикдаги болани ностандарт электр иситиш мосламасига яқин қўйиб, уни назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 2018 йилда туғилган М.Д. шифохонада вафот этган.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech