19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,6 °C

Туризм
18 Июн  2019 938

Зоминда 29-30 июнь кунлари “Асал ва доривор гиёҳлар фестивали” бўлиб ўтади

Зомин туманининг марказий истироҳат боғида Жиззах вилоятида илк бор “Асал ва доривор гиёҳлар фестивали” ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Жиззах вилоятида етиштирилган асал ва шифобахш гиёҳларнинг турлари, уларнинг дориворлиги хусусиятига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва мазкур соҳада тадбиркорликни ривожлантиришдан иборатдир.

Мазкур тадбирга республикамизда фаолият юритаётган Эрон, АҚШ, Туркия ва Афғонистонлик туристларнинг меҳмон бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида хорижликларнинг Жиззах вилоятида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришларига асос бўлиши мумкин.

Фестиваль асал, доривор гиёҳларнинг энг яхши намуналари, моҳир ҳунармандлар билан бирга миллий-ҳудудий брэнд номинацияси ҳам муносиб тақдирланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech