19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36 °C

Мамлакатимизда
15 Фев  2019 1246

Журналистлар Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази фаолияти билан танишди

Журналистлар учун медиатур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази фаолияти ҳамда унинг ҳудуддаги “Ўзбеккимёмаш”, “Чирчиқ трансформатор заводи” ҳамда “Эзгулик сари агро” иссиқхоналари фаолияти билан танишди.

Медиатур қатнашчилари Марказнинг “Чирчиқ сифат” аккредитланган синов лабораториясида маҳсулотлар синови жараёни яқиндан кузатдилар. 2018 йил 15 февралдаги “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ижросини таъминланиши бўйича марказ томонидан ҳудуддаги тиббиёт бирлашмаларининг ўзида тиббиёт ускуналари метрологик текширувидан ўтказилиши йўлга қўйилди.

Медиатур якунида, Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш марказида ходимлар ва журналистлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда марказ директори Д.Атабеков марказнинг 2018 ва 2019 йиллардаги фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech