01 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Саноат
10 Мар  2020 1174

Журналистлар бошқарув пульти билан танишдилар

GTL заводининг қурилиш майдонига оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришди.

2020 йил 5 мартда Ўзбекистондаги GTL заводининг қурилиш майдонига хорижий ва миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, «The Economist» (Буюк Британия), «Les Echos» (Франция), «Energy Inelligene» (АҚШ), «Petroleum Economist» (Буюк Британия), Kun.uz, SevimliTV, MY5, Reuters, UzA ва бошқалар ташриф буюришди.

Матбуот сафари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан ташкил этилди.

Ташриф давомида журналистларга «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари ва қурилиш-монтаж ишлари юзасидан кенг маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, журналистлар GTL заводининг Марказий бошқарув пульти билан яқиндан танишдилар. Айни пайтда бошқарув пультида монтаж ишлари ва автоматлаштириш тизимларини созлаш ишлари фаол давом этмоқда.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида ЕРC шартномаси («тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида) 84% дан зиёди бажарилди. Қурилиш майдонига 10,5 мингдан ортиқ мутахассис ва ишчилар сафарбар этилиб, 950 га яқин қурилиш ва махсус техника жалб этилган. Қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда давом этмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech