19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Биласизми?
22 Мар  2019 1257

Жомолунгмадан альпинистларнинг жасадлари топилмоқда

Бунга глобал иқлим исиши сабаб бўлмоқда. Ҳимолай тоғидаги муз ва қорлар эриб, Жомолунгма чўққисига чиқиш илинжида ўлиб кетган альпинистларнинг жасадлари топиляпти.

Маълумотларга қараганда, чўққига чиқишга ҳаракатлар бошлангандан буён 300 альпинист ўлган. Аксари қор тагида қолиб кетган.

Ҳозиргача 4800 альпинист Жомолунгма чўққисини забт эта олганлиги маълум.

Баҳор келиб чўққига чиқиш мавсуми бошланиши билан чўққининг шимолий томони – Хитой ҳудудидаги қисмидан жасадларни олиб тушиш бошланган. Асосан кейинги йилларда ўлганларнинг жасадлари топилмоқда. Эскилари қорнинг чуқур қаърида қолган бўлиши мумкин.

Непал қонунларига кўра, ўлган одамлар танасини фақат ҳукумат ташкилотлари вакиллари иштирокида олиб тушиш мумкин.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ҳимолай тоғининг Жомолунгма чўққисидаги музлар эриши янада тезлашган. Чўққига чиқишда альпинистлар кесиб ўтадиган Кхумбу музлигидаги кўллар сув кўпайишидан каттариб, бир-бирига қўшилишни бошлаган. 2016 йили Жомолунгма яқинидаги Имжа кўлида сув кўпайиб, хавфли даражагача кўтарилгач, Непал армияси кўл сувини қуритган.

Меҳрангиз Усмонова.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech