03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Спорт
16 Мар  2020 912

Жиззахда автокросс ғолиблари сараланди

Жиззах вилоятида автомобил пойгалари бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди.

2020 йил 12-14 март кунлари Жиззах вилояти Наврўзбулоқ маҳалласи автомобиль пойгасига мезбонлик қилди. Мамлакатимизда спорт туризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган тадбир муросасиз, лекин юқори даржадаги ҳайдовчилик маҳорати намойиш этилган ҳолда бўлиб ўтди.

Тўрт хил турдаги автомашиналар иштирокида ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан жами 70 нафар спортчилар беллашди.

Мусобақа натижаси бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази автопойгачилари биринчи ўринни эгаллашди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари эгаллашди.

Ғолиблар Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Автокросс Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон миллий автомобиль федерацияси, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech