11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Хавфсизлик
23 Июл  2020 546

Қўшнининг ҳаёти 1 000 долларга баҳоланди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида қўшнилар қарзни ундиришнинг ноёб усулини қўлладилар.

2020 йил 20 июль соат 23:00да Булоқбоши тумани Учтепа МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи 28 ёшли фуқаро қўшнисидан 1 000 доллар қарзини сўраб келган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолганлар.

Жанжал давомида қарзини талаб қилган талабгор 21 ёшли таниши ҳамда 25 ёшли ва вояга етмаган 17 ёшли укалари билан биргаликда қарздорни ўша ердаги ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлар. Натижада 43 ёшли қарздор қўшни олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида жабрланувчига тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича талабгор, унинг таниши ва укаси гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда тартибида ушланганлар. Ҳозирда вояга етмаган 17 ёшли уканинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech