22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1 °C

Маданият
11 Окт  2019 875

Жерар Депардье: Ўзбекистонга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман

Парижда таниқли француз актёри Жерар Депардье иштирокида фильм суратга олиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилади “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати.

10 октябрь куни Париж қароргоҳида дунёга машҳур француз актёри Жерар Депардье ва “Буюк ипак йўли” номи остидаги лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш ва уни Франция ва Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев, “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва «B-Tween Production» компанияси бош директори Арно Филе иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Туризмни рожлантириш Давлат қўмитаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳам ушбу лойиҳанинг  ҳамммуаллифлари ҳисобланади.

Томонлар фильм лойиҳасининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Фильм муаллифларининг фикрига кўра бош қаҳрамон Жерар Депардье бутунлай янги қиёфа орқали томошабинларга Ўзбекистонга мутлақо янги нуқтаи назар тақдим этади. Шундай қилиб одатий йўналиш ва машқлардан узоқлашган ҳолдан фильм француз томошабинлари учун Ўзбекистоннинг янги номаълум юзларини очиш вазифасини қўяди.

Шу мақсадда лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг энг ғайриоддий ва сирли жойларида суратга олиш ишларини режалаштиришган. Бу Амударё бўйидаги ноёб – ОКС Искандарияси, Будда ва Кушон ёдгорликлари, масалан,  Фаёзтепа, Авлиё Дониёр ва учта пайғамбарларнинг қабри ва бошқалар.Фильмда  таълимда ислом динининг роли ва моҳиятига алоҳида эътибор берилади.

– Учрашувимизнинг Франция ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Париждаги учрашуви йили муносабати билан бўлиб ўтиши рамзий маънога эга,  – деди актёр Жерар Депардье ўз уйида меҳмонларни қабул қилар чоғида. – Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ноёб ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати барчага маълум. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ислом дини эзгулик, тинчлик, бунёдкорлик ва бағрикенглик дини эканлигини дунёга етказишда  қаратган саъй-ҳаракатлари мени таъсирлантирди.

Биласизми, бу менинг шахсий қарашларимга мос келади, чунки мен исломни сиёсий ва худбин мақсадларда ишлатиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Фильмнинг катта аудиторияси  бой тарихга эга, бетакрор табиат, самимий ва меҳмондўст халқ бўлган янги жўшқин Ўзбекистонни очиш учун берилган имкониятлар мени илҳомлантирди.

Ушбу мамлакатга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман, – деди фильм бош қаҳрамони Жерар Депардье.

–  Мамлакатингиз ўзининг бой маданий ва маънавий меросини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бу тамаддунлар, империялар, динлар ва маданиятларнинг уйғунлашувидир. Ўзбекистоннинг ўз мулкига нисбатан бундай эҳтиёткорона муносабати таҳсинга лойиқ ва алоҳида ҳурматни талаб этади, – деди у.

Шунингдек, таниқли актёр Жерар Депардьега у юқори баҳолаган "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, лойиҳа ташкилотчилари ва телеканал бош директори Катрин Шёфер раҳбарлигидаги "Paris Premiere" телеканалининг топ-менеджерлари билан учрашув ўтказилди ва ушбу канал орқали 2020 йил  февраль-март ойларида фильм намойиш этилиши борасида келишиб олинди.

Учрашувда бош директор 2020 йилнинг февраль-март ойларида Жерар Депардье иштирокида Ўзбекистон ҳақидаги фильмни намойиш этишга тайёр эканлигини яна бир бор маълум қилди ва шунингдек,  "Paris Premiere"  телеканали ва  ЎЭОАВА ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech