25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Транспорт
29 Янв  2019 1140

Ўзбекистон ва Эрон темир йўл соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки давлат темир йўл соҳаси ўртасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, манфаатли алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда асосий эътибор транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатишга қаратилди.

– Маълумки, Ўзбекистон Шарқий Осиё, яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва қисқа транзит ҳудуд ҳисобланади, – дейди Эрон темир йўллари вице-президенти ҳамда директорлар кенгаши аъзоси Ахмадий Бабак. – Шу боис, икки давлат темир йўл тизими ўртасидаги ташувлар сонини ошириш давр тақозосидир. Эндиликда ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар ҳажмини оширишни режалаштирганмиз. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида мамлакатимиз пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортганлиги алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Эрондан нефть маҳсулотларини олиб кириш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтингугуртни етказиб бериш борасидаги таклифлар ҳам диққат марказида бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech