17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,6 °C

Спорт
20 Фев  2019 1299

Ўзбекистонлик футболчи вафот этди

Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев 37 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

 

Сирожиддин Сайфиев узоқ вақтлардан буён ўпка саратон касаллиги билан оғриб келаётганди. 2016 йилда саратон ўсимтаси унинг бош қисмида ҳам аниқланган.

Бир неча маротаба турли нашрларда унинг соғлиғини яхшилаш ва даволанишига кўмаклашиш мақсадида «Таслим бўлма, Сирож», «Биз сен билан Сирож» каби акциялар ташкил қилинганди.

“pv.uz” портали марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдарлик билдиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech