21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,5 °C

Саломатлик
7 Янв  2019 815

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурталаш жорий этилади

Бу тартиб қачондан бошлаб амалга оширилади?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, тиббиётда бир қадар ислоҳотлар қилинади.

Фармонга кўра, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт муассасаларини “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини эксперимент тартибида жорий этиш белгиланган.

Эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмлари 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади.

Ўша муддатдан айрим даволаш-профилактика муассасалари ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга берилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади.

2019 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган “Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди:

- мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва жорий этиш босқичлари;

- мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари;

Бу каби қонуний асослар тиббиётда самарали натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Меҳрангиз Усмонова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech