17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Ҳукумат
28 Дек  2018 234

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга етади

Юртбошимиз Мурожаатномада олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни кучайтириш зарурлигини айтди.

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда изчил ошириб бориш – муҳим вазифамиздир, – деди давлатимиз раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech