30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Саломатлик
28 Фев  2020 738

Ўзбекистон ЖСТ га аъзо бўлишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши билан боғлиқ тайёргарлик ишлари давом этмоқда. 

 Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириш  жараёни доирасида Ташкилотга аъзо давлатлар Ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишини Женева шаҳрида ўтказишга фаол тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

2019 йил якунида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо режими тўғрисидаги Меморандум ва бошқа қўшимча ҳужжатлар ЖСТ Котибиятига юборилди.

Хусусан, Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ қоида ва талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси юборилди.

Ўрнатилган амалиётга мувофиқ, келгуси 4-6 ҳафта ичида ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар. Ушбу процедура якунидан сўнг, Женевада Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech