07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Саноат
16 Мар  2020 369

Ўзбекистон МДҲ давлатлари Саноат хавфсизлиги кенгаши аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг Саноат хавфсизлиги кенгашига  аъзо сифатида қўшилди, деб хабар бермоқда, «Дунё»АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикасининг МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2001 йил 28 сентябрдаги «МДҲга аъзо давлатлар Саноат хавфсизлиги  бўйича ваколатли орган раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисида»ги Москва келишуви ҳамда «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик Баёнига қўшимчалар киритилиши бўйича» Санкт-Петербург келишувига қўшилгани ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан мазкур халқаро ҳужжатларга қўшилиб, Кенгашга тўлиқ аъзо  бўлди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгаши тармоқлараро ҳамкорлик органи бўлиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳаракатларни мувофиқлаштиришни амалга оширади. Унга Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Молдова, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украиннинг махсус ваколатли органлари раҳбарлари киради.

Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгаши тадбирларида иштирок этиш бу мамлакатларга саноат хавфсизлиги  органлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, норматив-ҳуқуқий, норматив-техник ҳужатларни мувофиқлаштириш, ахборот алмашиниши ва мазкур соҳадаги ижобий тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорлик учун тармоқлараро шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, биргаликда тезкор ва тактик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мазкур давлатлар ёш кадрлари малакасини ошириш  имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech