29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,7 °C

Ўзбекистон коронавирусдан холи 19 мамлакатдан бири

Ўзбекистон коронавирусдан ҳоли мамлакатлар қаторидан жой олди.

Буюк Британиянинг таниқли «The Telegraph» газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшди.
«Telegraph Travel» ёзувчиси Сара Уилернинг сўзларига кўра, «катталиги Испаниядек келадиган бу давлат, ўзидан нур ва ажиб гўзалликни таратиб туради. Замонавий Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг уч буюк шаҳри (Бухоро, Хива ва Самарқанд) ва Тян-Шан тоғ массиви жойлашган».
Ўзбекистондан ташқари ушбу рўйхатга Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Малдив, Малта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Полша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар киритилган.
Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, шу билан бирга, у ерларда кўриш мумкин бўлган жойлар талайгина, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech