25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
10 Мар  2020 739

Ўзбек-америка лойиҳасига расман старт берилди

Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ташкилотининг янги English Speaking Nation: Secondary Teacher Training лойиҳаси доирасида мамлакатимиз умумтаълим мактабларидаги 33 мингдан зиёд инглиз тили фани ўқитувчиларининг билим ва маҳоратини оширишга имкон яратилади.

 English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) лойиҳаси — халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили бўйича малакасини оширувчи дастур ҳисобланади. Мазкур дастур Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва Халқ таълими вазирлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширилиб, юртимизда инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий -профессионал ривожланишига қаратилган.

Ушбу уч йиллик дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантириш бўйича  тренерлик дастурларини ўз ичига олади.

Дастур уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда TESOL Халқаро Уюшмаси (TESOL кенгайтмаси Teachers of English to Speakers of Other Languages - Бошқа тилда сўзловчилар учун инглиз тили ўқитувчилари халқаро уюшмаси, иккинчи хорижий тили инглиз тили ҳисобланган ўқитувчилар учун энг катта профессионал ташкилот ҳисобланади) ва Жорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафардан иборат бўлган   инглиз тили ўқитувчиларининг икки гуруҳи танлаб олинади.

Ҳар бир гуруҳ TESOLнинг 140 соатлик, жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастурида иштирок этади. Семинар-амалиётлари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида TESOL ҳамда Жорж Мейсон университети томонидан икки ҳафта давомида олиб борилади.

        — 2019 йилда халқ таълими тизимини ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. —؅ Мазкур Концепция Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ҳамкорларга намойиш этилди. АҚШлик ҳамкорларимиз ушбу дастурни қўллаб-қувватлади. Бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва юртимиз рақобатбардошлигини ошириш учун мактаб битирувчилари чет тилини пухта билиши зарур. Мазкур дастур бу йўналишдаги илк қадамлардан бири. Битирувчиларнинг чет тилини билиши интернет орқали қўшимча даромад топиш имконини ҳам беради. Бу эса “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Дастур доирасида энг яхши 300 нафар RPMлар ESNнинг маҳоратли тренерлари томонидан ўқитилади ва TESOL асосий сертификатини олиш имкониятига эга бўлади. Асосий ўқитувчи-тренерлар жамоа тренерларининг иш режалари ва ўқув материалларини ишлаб чиқади. Улар Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун тавсия қилинади. CТлар ва RPMлар 2022 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган минтақавий TESOL конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Рисолат МАДИЕВА

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech