03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37 °C

Энергетика
13 Мар  2020 617

«Ўзатом» агентлиги ҳамкорлари доираси кенгаймоқда

Ҳиндистон Ядровий-энергетик соҳа мутахассилари ва «Ўзатом» агентлиги атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашга келишиб олдилар.

Жорий йил 11 мартида «Ўзатом» агентлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика комплексида (ЁЭК) ҳамкорликнинг ривожланиши, жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ҳиндистон томонидан Ядровий-энергетик ҳамкорликнинг глобал маркази (GCNEP, Ҳиндистон) билан «Ўзатом» агентлиги ўртасида атом энергетикаси соҳасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумининг лойиҳаси расман тақдим қилинди.

«GCNEP»  2010 йилда Ҳиндистон Ҳукуматининг Атом энергияси бўйича департаменти қошида ташкил қилинган. Марказ қошида 5 та мактаб мавжуд бўлиб, улар ядро энергияси ва ядровий хавфсизлик  соҳасидаги тадқиқотларга, радиологик хавфсизлик, ядровий материал характеристикаларини ўрганишга, радиоизотоплар ва  радиацион технологияларни қўллашга йўналтирилган.

Айни пайтда Элчи  Ҳиндистонда ядровий тиббиёт ва агросаноат комплексида ядровий технологияларни қўллаш ривожланиб бораётгани, ҳинд компаниялари энергетика соҳасига оид лойиҳаларда, хусусан қайта тикланадиган энергия манбалари объектларини барпо этиш ва иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларда иштирок этаётгани ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга Ҳиндистон томони Ўзбекистон учун қуёшли панелларни жорий этиш учун грантлартаклиф қилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech