07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Саломатлик
21 Мая  2020 396

Ҳимоя воситалари тарқатилди

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси яна бир хайрли ишга қўл урди.

10 дан ортиқ ташкилотлар шахсий ҳимоя воситаларидан иборат 200 дан 400 тагача тўпламларни Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасидан қабул қилиб олди.Ҳар бир тўплам ҳимоя комбинезони, кўзойнаклари, ниқоблар, қўлқоплар, бахилалардан таркиб топган.

Шифокорлар учун зарур бўлган бундай ҳимоя воситалари билан Тошкент шаҳридаги 3 ва 6-туғруқ марказлари, Ибн Сино номидаги 1-клиник шифохона, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий маркази, 5-сонли болалар клиник шифохонаси, 1-сонли шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти клиникаси, 5 ва 7-сонли шаҳар клиник шифохоналари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва бошқа ташкилотлар таъминланди.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мурожаатномасида таъкидланганидек, шифокорлар томонидан ишлатиладиган шахсий ҳимоя воситалари “COVID-19 ҳолати тахмин қилинаётган ёки ташхиси қўйилган ҳомиладорлар ҳамда янги туғилган чақалоқлар хавфсизлиги учун” жуда муҳимдир. Ушбу ШҲВ кузатиш ишларини ўз вақтида ва тегишли даражада олиб бориш учун зарурдир”.

Тиббиёт муассасаларидан ташқари Жиззах вилояти ИИБ мутахассисларига ҳам ҳимоя воситалари тўпламлари топширилди. Акция давом этади, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech