03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
11 Июл  2020 381

Зарур жиҳозлар билан таъминланди

Сирдарёга 664 минг долларлик 80 дона сунъий нафас бериш аппарати келтирилди.

Сирдарё вилоятига сунъий нафас бериш аппаратларидан яна 80 таси келтирилди. Бу биринчи ва иккинчи бор вилоятга келтирилган жиҳозлар эмас. Бундан олдин ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам бериш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида бир қанча замонавий тиббий жиҳозлар берган эди.

Саломатлик-3 лойиҳаси асосида даставвал 10 та ИВЛ аппарати келтирилган. Қолаверса, Бирлашган Араб Амирликлари давлатидан Республикамизга мурувват ёрдами сифатида берилган тиббий асбоб ускуналардан 3 та УТТ аппарати, 3 та небулайзер, 1 та ЭКГ, 3 та ЮВЛ, 2 та Инфузомат аппаратлари олиб келинган ва шифохоналарга тарқатилган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдошевнинг сўзларига қараганда, кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яна 12 та ИВЛ аппарати ҳам берилган, шу пайтгача ушбу аппаратлар сони вилоятдаги тиббиёт ташкилотларида 46 тани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 58 тани ташкил қилаётган эди.

Бугун яна 80 донаси вилоятга келтирилди. Ундан ташқари яна нафас етишмовчилиги кузатиладиган беморларни нафас олишини енгиллаштирадиган ва кислород билан таъминлаш учун мўлжалланган СИПАП, 6 та Ларингоскоп, 2 та инфузомат, 3 та дефибриллятор аппаратлари, 300 та интубацион трубка, 300 та ангиокатетер, 300 та ошқозон зонди каби тиббий буюмлар ҳам олиб келинди. Барча тиббиёт муассасалари тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган коронавирус юқишидан ўзини ҳимоя қилиш, тиббий ҳимоя воситаларини кийиш ва ечиш, хоналарни зарарсизлантириш, беморларни парвариш қилиш бўйича уқув қўлланмалари, адабиётлар ва тарқатма материаллари билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда Сирдарё вилоятида коронавирус инфекцияси ва бошқа турдош касалликларга аниқ ташхис қўйиш, даволаш мақсадида аниқ тизим йўлга қўйилди. Бугун келтирилган янги сунъий нафас бериш аппаратлари тизимидаги 22 та тиббиёт муассасаларига етказиб берилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech