22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Транспорт
24 Дек  2019 4076

Москва-Андижон-Москва йўналишидаги рейслар амалга оширила бошланди

«Андижон» халқаро аэропорти давомли танаффусдан сўнг «Uzbekistan Airports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ўз фаолиятини қайта тикламоқда.

Ўзбекистон Республикаси авиацион ҳукумати томонидан олинган рухсатга мувофиқ, жорий йилнинг 22 декабридан Россиянинг «ИрАэро» авиакомпанияси «Супержет-100» самолётида Москва-Андижон-Москва йўналишидаги рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

«ИрАэро» – Россия Федерациясининг 1999 йилда асос солинган авиакомпанияси. Авиакомпания мунтазам равишда бутун Россия ҳамда яқин хорижий мамлакатлар ҳудудлари бўйлаб йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Фарғона водийсининг транспорт тармоқларидан бири ҳисобланган Андижон аэродроми 1954 йилда қурилган. Охирги мунтазам рейс – Андижон-Тошкент йўналишида ўтган йилнинг октябрь ойида ВС Boeing-757 ҳаво кемасида амалга оширилган.

«Uzbekistan Airports» АЖ Транспорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан хорижий сайёҳларни республикага жалб қилишга доир қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон аэропортларига авиарейслар сонини ошириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича фаол ишлашда давом этади, дейилади хабарда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech