05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,7 °C

Транспорт
25 Фев  2020 1856

«Самарқанд – Тошкент – Санкт-Петербург» йўналишида автобус қатнови

 «Самарқанд – Тошкент – Санкт-Петербург» йўналишида дастлабки автобус йўлга чиқди.

25 февраль кунидан бошлаб ушбу йўналишда  мунтазам автобус қатнови ўз фаолиятини бошлади.

Бугун соат 09:00 Самарқанд автовокзалидан йўлга чиққан автобус «Тошкент» автовокзалидан қўшимча йўловчиларни олиб, Санкт-Петербург томон йўл олди.  Санкт-Петербург марказий автовокзалигача давом этадиган йўналиш қатнов масофаси 4 436 километрни ташкил этади.

Янги йўналишдаги чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм Тошкентдан эса 800 000 сўмни ташкил этади. Йўналишда Ўзбекистон томонидан «Uzautotrans service» МЧЖ ва Россиянинг «ТТК ГЛОБУС» МЧЖ корхоналари йўловчиларга хизмат кўрсатади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech