24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Саломатлик
16 Мая  2020 3495

Хоразм ғалабага яқин қолди

Самарқандда 10 нафар, Тошкентда 27 нафар Хоразмда 18 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2 213 нафарга етди

Самарқандда тузалганларнинг 5 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 33 ёшда, ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган.

Самарқанд да шу пайтга қадар 154 нафар бемор бутунлай соғайган.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, 24 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 31 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 709 нафар бемор соғайган.

Хоразмда тузалганларнинг 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган, 5 нафар фуқаро касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.

Хоразмда шу пайтга қадар 228 нафар бемор соғайган, 5 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 213 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech