09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Юртимиздаги ислоҳотга чет эл ОАВ баҳо беради

Анадолу агентлиги ишбилармонларнинг Ўзбекистон раҳбариятининг тутган йўлини олқишлаётгани ҳақида мақолалар чоп этяпти.

Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаси — «Анадолу» ахборот агентлиги ушбу мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бормоқда, деб хабар беради «Дунё» АА.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, агентлик веб-сайтида коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган «Ишбилармон доиралар вакиллари Тошкентнинг экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича қадамларини олқишламоқда» сарлавҳаси остида мақола жойлаштирилди.

Мақолада Ўзбекистон ҳукумати март ойидан бошлаб маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор қарорлар қабул қилди, шу жумладан экспорт қилувчиларнинг транспорт харажатларининг бир қисми қопланаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг экспорт қилувчи компаниялари республика ҳукуматининг янги коронавирус инфекцияси пандемиясидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларини олқишламоқда. Илгари, ушбу қоида фақат темир йўл транспорти харажатларига нисбатан қўлланилган бўлса, 1 апрелдан бошлаб эса юкларни автомобиль ёки ҳаво транспортида экспорт қилувчиларга ҳам татбиқ этилди, дейилади мақолада.

«Ҳукуматнинг қарори нафақат экспорт ҳажмининг пасайишини олдини олишга, балки мамлакатга молиявий ресурслар оқимини сақлаб қолишга ёрдам беради. Субсидиялар мамлакат экспортининг салмоқли қисмини ташкил этадиган мевалар, сабзавотлар, тўқимачилик ва трикотаж буюмларини етказиб беришга йўналтирилди», деб ёзади «Анадолу» агентлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech