03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
15 Июл  2020 402

Юртимизда бугун 300 нафарга яқин бемор соғайди

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлик кўрсаткичи бўйича янги рекорд қўлга киритилди.

Унга кўра, пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 29 нафар, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида 38 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 41 нафар,Вирусология илмий текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 5 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 4 нафар, Андижон вилоятида 111 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар ва аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар,Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида эса 4 нафар, жами 297 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 297 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 8 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 249 нафар бемор тузалган эди.

Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 8 327 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech