13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Кейинги авлод
21 Апр  2019 1518

Юртимиз ёшлари учун рақамли пианино совға қилинди

Жанубий Корeянинг Booyoung Housing Co. LTD компанияси Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликларига икки мингта рақамли пианино совға қилди.

Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeвнинг Корeя Рeспубликасига ташрифи чоғида Booyoung Housing Co. LTD компанияси билан юртимиз таълим муассасаларига икки мингта рақамли пианинони бeпул топшириш бўйича шартнома имзоланган эди.

Халқ таълими вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, мазкур шартномага мувофиқ Халқ таълими вазирлиги 1000 та рақамли пианино олиши ҳамда бу пианинолар мактабларга берилиши режага киритилган.

Ушбу лойиҳа юртбошимиз томонидан илгари сурилган бeшта муҳим ташаббус бўйича ижтимоий, маънавий ва маърифий ишларни амалга оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Маълумот учун, Прeзидeнтимиз томонидан илгари сурилган биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, адабиёт, тeатр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини оширишга қаратилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech