11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Туризм
15 Июл  2020 380

Юртимиз жаҳон сайёҳлик оламида пешқадам

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги турли халқаро миқёсдаги рейтинглардаги позицияси мустаҳкамланиб боряпти.

Ўтган йили Ўзбекистон 10 га яқин нуфузли нашрлар («The New York Times» АҚШ, «The Guardian» Буюк Британия), рейтинг компаниялари ва порталлар («CrescentRating», «Wegoplace») томонидан энг саёҳатбоп туристик мамлакатлардан бири сифатида тан олинганди.

Жорий йилнинг бошида БМТ Бутунжаҳон туристик ташкилоти Ўзбекистонни туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакат сифатида эътироф этди. Республикамиз рейтингда Жанубий Корея, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон каби мамлакатларни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, соҳа статистикасини такомиллаштириш 2018 йилда Ўзбекистон Республикасига биринчи марта Бутунжаҳон туризм ташкилотининг «Compendium of Tourism Statistics 2013-2017» статистик тўпламига кириш имконини берди.

Маълумот учун: «Compendium of Tourism Statistics» 200 дан ортиқ мамлакатнинг туризм соҳасидаги асосий статистик кўрсаткичларининг ҳар йили янгиланиб борувчи базаси ҳисобланиб, Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC), Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар учун дунё мамлакатлари туризм рейтингини тузишда манба бўлиб хизмат қилади.

Қайд этиш лозимки, туризм соҳасидаги энг нуфузли халқаро рейтинглардан бири ҳисобланган WTTC рейтингида Ўзбекистон 183 ўринни эгаллаган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech