09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
23 Мар  2020 948

Энергетика вазирлиги Юнусобод туманидаги тажрибани бекор қилишни таклиф этади

Айрим ОАВ тарқатаётган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани аҳолисига электр энергияси ҳақини тўлаш бўйича бошқа абонентларга қараганда тенг бўлмаган шароитлар яратилган.

Бу ҳол 2019 йил 1 январдан Юнусобод туманида ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида жорий қилинган янги экспериментал ҳақ тўлаш тизимининг жорий қилинганлиги билан изоҳланмоқда.

Ҳозирги пайтда, карантин билан боғлиқ вазиятни, яъни аҳолининг кўпчилик қисми ўз вақтини уй шароитида ўтказишини ҳисобга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига ушбу тажрибанинг бекор қилинишини сўраб, мурожаатнома юборилди.

Шу муносабат билан Юнусобод тумани аҳолиси учун базавий меъёрни бекор қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилимоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech