29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Агросектор
28 Апр  2020 526

Ёшлар корпорациялари ташкил этилади

Бугун ёшлар бандлигини таъминлашда дала ишларини ривожлантириш қўл келяпти.

Тошкент вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш ҳамда ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган янги лойиҳалар изчил амалга оштириляпти.  

Жами 525 289 нафар йигит-қизнинг 18-30 ёшгача бўлган 14 537 нафари доимий иш ўринларига эга бўлишди.

Шунингдек, жорий йил апрель ойида ўтказилган қайта ўрганиш натижасида карантин вақтида яна 5 764 нафар йигит-қизнинг иш билан банд бўлмаганлиги аниқланди.   

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида «Ҳар бир ёшга– бир гектар» лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида жорий йил 25 апрель ҳолатига кўра, вилоят бўйича 924 нафар йигит-қизга жами 380 гектардан ортиқ ер майдонлари ажратилди.

Жумладан, Оққўрғон тумани «Султонобод» маҳалласидан 100 нафар ёшга 1 гектардан, Бўка тумани «Бўка» маҳалласидан 200 нафар йигит-қизга 0,35 гектардан, Паркент тумани «Сўқоқ», «Боғбон» маҳаллаларидан 315 нафар ёшга 0,20 гектардан ер мева-сабзавотчилик, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириб, ўзларининг даромад манбаини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида берилди.

Бундай тарзда ажратилаётган ер майдонларидан доимий фойдаланиш учун ёшлар корпорацияларини ташкил эти шва уларнинг фаолияти учун вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан грантлар, субсидиялар ажратиш кўзда тутилаётган.

Бу борада ғалладан бўшаган 400 гектардан ортиқ ер майдонининг ҳам минг нафарга яқин йигит-қизга ажратилиши режалаштирилган.  

Умуман Тошкент вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амага ошириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар замирида уларнинг бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзи ҳамда фаровонлигини янада ошириш каби мақсадлар мужассамдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech